“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

  • олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;
  • Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;
  • аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги;
  • “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи”, “Туризм овули” мақомига эга эканлиги.

Қарорга кўра, 2021 йилда жами 7 794та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.

Дастурлар доирасида, жумладан: 

  • 10 114,4 км ички йўллар қурилади ва таъмирланади;
  • 765 км пиёда йўлаклари қурилади;
  • 615та боғча, 1 030та мактаб, 376та тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилади;
  • 710та маҳалла биноси, 114та маҳалла гузари, 27та маданият марказлари қурилади ва таъмирланади;
  • 345та автобекатлар қурилиб, таъмирланади, 104та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади;
  • 1 867та спорт майдончаси, 490та болалар майдончаси, 43,5 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилади;
  • 45 376та якка тартибдаги уй-жойлар, 1 323та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланади, шунингдек 6 500та якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.