Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» ижроси бўйича мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросидаги камчиликлар учун мингдан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 3 мингдан ортиғи огоҳлантирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, юклатилган вазифа ва топшириқлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 427 нафар масъуллар интизомий ва 724 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3040 нафар шахс расман огоҳлантирилди.
Жазоланганлар орасида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимларининг ҳамда 107 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, Маданий мерос агентлиги директори, Маданият, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмат маркази ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарларининг соҳага масъул ўринбосарлари бор.
Қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 185 та жиноят ишлари қўзғатилган, 880 нафар фуқаро ва тадбиркорлар бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Мавзуга оид
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026
Ўзбекистонда фемицид ва сталкинг учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин
08:09 / 04.12.2025