Ўзбекистон | 07:46 / 03.04.2021
4993
1 дақиқада ўқилади

Бугун республика бўйича илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республика бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22 даража илиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража иссиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид