Марказий Осиё халқаро институти Россиянинг нуфузли таҳлил марказлари билан ҳамкорлик ўрнатди
Марказий Осиё халқаро институти делегацияси Москвага амалий ташриф доирасида, жаҳон экспертлар ҳамжамиятида юксак мавқега эга йирик таҳлил марказлари билан қатор шартнома ва келишувларга эришди.
Институт директори Анвар Носиров ва Москва давлат университети ҳузуридаги Осиё ва Африка мамлакатлари институти, Москва давлат университети қошидаги Постсовет ҳудудида ижтимоий ва сиёсий жараёнларни ўрганиш маркази, Москва давлат халқаро муносабатлар институти Халқаро тадқиқотлар институти Шарқий Осиё ва ШҲТ тадқиқотлар маркази ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Шартномада сиёсий, иқтисодий, сув ва атроф-муҳит, тарихий-маданий ва гуманитар соҳаларда тадқиқотлар олиб бориш назарда тутилган. Институтлар мутахассислари ўртасида қўшма форумлар, семинарлар, мулоқот анжуманлари, давра суҳбатлари, брифинглар, маслаҳатлашувлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, Россия стратегик тадқиқотлар институти директори Михаил Фрадков билан учрашув чоғида институт вакилларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражали халқаро анжумандаги иштироки бўйича суҳбатлашилди.
Маълумот учун, Марказий Осиё халқаро институти 2020 йил августида президент қарори асосида ташкил этилган. Унинг асосий фаолият йўналишларидан бири - етакчи хорижий муассасалар ва мутахассислар иштирокида қўшма тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024