Хабарда маълум қилинишича, парвозлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари амалга оширилади.
Мазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга парвоздан аввал 3 календар кунидан ошмаган манфий натижали ПЗР тести маълумотномаси талаб этилади.
Рейсларда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари учиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ ҳукуматининг 31 март куни қабул қилинган фармойишига кўра, ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилган эди.















