Давлат органлари томонидан 270та техника харид қилинади. Бунга қарийб 2 трлн сўм йўналтирилади
Президент қарори билан 2021-2023 йилларда давлат органлари томонидан харид қилинадиган 270та техника учун 1 триллион 934 миллиард сўм йўналтирилади.
«Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2021-2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 270та техника харид қилиниши ва бунинг учун 1 триллион 934 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди.
Хусусан, давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 1 триллион 202 миллиард сўм, республика бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 500,5 миллиард сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 231,6 миллиард сўм ажратилади.
2021-2023 йилларда давлат корхоналари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан жами 1 488та техника харид қилиниши ва ушбу мақсадлар учун 1 триллион 236 миллиард сўм йўналтирилиши тасдиқланди.
Белгиланишича:
- кўрсаткичларда назарда тутилган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлашда зарур бўлган махсус техникаларни харид қилиш учун ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига 2021 йилда қўшимча 108,8 миллиард сўм;
- туман (шаҳар)лардаги ички йўллар ва марказ кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш дастурлари ижросини таъминлашда зарур бўлган махсус техникаларни харид қилиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига 2021 йилда қўшимча 196,2 миллиард сўм;
- ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилда республика бюджетидан қўшимча 500,5 млрд сўм маблағ ажратилади.
Қарорда келтирилишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан биргаликда давлат органлари ва корхоналари томонидан харид қилинадиган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда харид қилиш устидан доимий мониторинг олиб боради.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Мавзуга оид

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

16:06 / 13.01.2025
Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

13:10 / 14.10.2024
Bild: Германия оғир техникани Украинага юборишни тўхтатди

14:09 / 10.11.2023