2021 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати қарорига кўра, милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
«Ҳайъат қарорига биноан закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 (уч юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм деб белгиланди.
Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг), арпадан бир соъ (4 кг), майиздан ярим соъ (2 кг) ва хурмодан бир соъ (4 кг)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.
Шунга кўра, фитр садақасининг миқдори:
- буғдойдан 2 кг — 10 000 (ўн минг) сўм;
- арпадан 4 кг — 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
- майиздан 2 кг — 80 000 (саксон минг) сўм;
- хурмодан 4 кг — 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.
Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги фидя миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.
Маълумот учун, мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди», дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати қарорида.
Закот, фитр, фидя каби молиявий ибодатлар ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил тушуниб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
Жаҳон | 15:12
-
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
Иқтисодиёт | 15:06
-
Шавкат Мирзиёев Kun.uz танқид қилган масала бўйича қонун лойиҳаси тайёрлашни буюрди
Ўзбекистон | 14:18
-
Истанбулга боришни рад қилган Путин, Трампнинг Қатардаги триллионлик келишувлари ва Ғазодаги шифохонага зарба – кун дайжести
Жаҳон | 13:58
Мавзуга оид

16:59 / 28.02.2025
Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

18:19 / 07.03.2024
2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди

17:28 / 24.03.2023
2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

11:20 / 25.04.2022