Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳамма нарсага меҳнат билан эришса бўлади” – Норинлик тадбиркор аёл
Наманган вилояти Норин туманилик Мавжуда Холмирзаева нафақада бўлса-да, меҳнатдан тўхтамаган. Қаҳрамонимиз туманнинг Чўжа қишлоғида яшайди. У шу қишлоқдаги мактабда 27 йил ўқувчиларга таълим-тарбия берган.
Мавжуда опа чорвачилик, деҳқончилик юмушларида фарзандларига кўмаклашади.

Қаҳрамонимизнинг сўзларига кўра, уйда доимо 10 га яқин чорва парваришланади. Биз борганимизда ҳам Мавжуда опа сигир соғаётганига гувоҳ бўлдик.

"Ҳамма нарса ўзимизда бўлади. Шоли экамиз. Сигирларимиз болалайди. Уларни соғиб, сут, қаймоқ ва қатиғининг истеъмолдан ортиғи бозорга олиб чиқиб сотилади", – дейди Мавжуда опа.
Қаҳрамонимизнинг таъкидлашича, хонадон эгалари эл дастурхонига эртапишар тарвуз, қовун етиштириб беришар экан.
"Бизга ҳар йили анъана бўлиб қолган. 15 июнда тарвузларимизнинг олди пишиб етилади. Кўчатларни ўзимиз иссиқхонада парваришлаймиз.
Мана, Ҳажга бориб келдик, ўғилларни уйлантирдик, қизларни чиқардик, невара тўйлар ўтказдик. Шуларнинг ҳаммаси қилинаётган меҳнатлар ва ҳосилларнинг эвазига бўлади. Чиройли яшаяпмиз. Аллоҳга шукр", – дейди опа.
Мавзуга оид
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
11:55 / 12.06.2026