Сурхондарё вилоятида фуқаролардан бирига турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини тезлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини «М.» адвокатлик бюроси адвокати деб таништирган Ш.Ж. фуқаро Б.дан фирибгарлик йўли билан 10 миллион сўм олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, Ш.Ж. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини суд тизимида ишловчи танишлари орқали тез кунда ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, уни чув туширмоқчи бўлган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарёда бошқалар номига карта очиб, бюджет маблағларини ўзлаштирган мутасаддиларга жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда фермернинг ўғли отасига тегишли ерни сотаётганда ушланди