Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Гулларимга қўшни давлатлардан ҳам буюртма тушяпти" — Косонсойлик тадбиркор қиз билан суҳбат
Косонсойлик Зилола Абдусамиева 21 ёшда. У ёшлигидан тикиш-бичишга қизиқади. Зилола келинлар учун махсус кўйлаклар тикади.
«Ёшлигимдан чеварликка қизиққанман. Қўғирчоқларимга ҳар хил келин кўйлаклар тикардим. Ҳозир Наманган давлат университетида мактабгача ва бошланғич таълим йўналишининг 3-босқич талабасиман. У ерда сиртқи таълим оламан. 1-2-курсда шаҳарда чеварга шогирдликка тушганман. Чоким яхши бўлгани учун харидорларим кўп. Ўзлари қидириб келиб «заказ» беришади», — дейди Зилола.
Қаҳрамонимиз заргарлик буюмларини ҳам ясайди. Совғалар учун тасбеҳлар ҳам тайёрлайди.

«Кўйлаклардан қолган қийқимлардан дўппи, тиллақош тайёрлайман, либосларга уйғун ҳолда тақинчоқлар ҳам тайёрлаб бераман. Кейин бизда тасбеҳлар ҳам харидоргир. Косонсойда намозхонлар кўп бўлгани учун Рамазон ойида тасбеҳ кўп кетади. Аввалдан тайёр қилиб қўяман ва буюртмага қараб якунлаб бераман, мижозлар хоҳишига қараб исмлар ёзиб бераман», — дейди у.
Зилола гуллар ҳам ясайди.
У гул ясашни интернетдан ўрганган. Унга бу юмушларда турмуш ўртоғи ва қайнсинглиси ёрдамлашади.

«Бўш ўтиришни ёқтирмайман, доим янгиликлар излайман, янги-янги нарсалар ясашга уринаман. Ясаган гулларим бошида унча ўхшамади. Материали Россиядан келади, шунга керакли маҳсулотларни тополмаганмиз. Ҳозирги кунда яхши йўлга қўйиб олганмиз. Ўзлари келиб уйдан олиб кетишади, буюртма асосида ясаб берамиз. Бу ишларда турмуш ўртоғим ва қайнонам ёрдам беришади, гул ясашга қайнсинглим кўмаклашиб туради», — дейди Зилола.
«Ўзим устаман. Кечқурунлари бўш вақтимда ёрдамлашиб тураман, монтажини қилиб бераман. «Лампа»ларини ўзимиз қўйиб берамиз, ҳамма нарсаси ўзимиздан бўлади. Буюртмага қараб ўзимиз ёриткичлар ўрнатиб берамиз», — дейди Ҳошимжон Умаров.

Зилола ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали гул ясашни шогирдларига ўргатяпти. Келажакда ўқув курслари ташкил этиш ниятида. Қаҳрамонимиз ясаган гулларга қўшни давлатлардан ҳам буюртмалар келиб туради.
«Қирғизистондан «заказ» тушяпти, шу ерга келиб ясанглар деб. Ҳозирча у ерда ҳам ясаб етказиб беряпмиз. Келажакда Тожикистон, Қирғизистон ва қўшни давлатларга етказиб бериш ниятим бор», — дейди қаҳрамонимиз.
Қаҳрамонимиз ҳунари орқали тасбеҳ ясаш, келин кўйлакларни тайёрлаш ва гуллар ясашдан ўртача ойига 35 млн даромад қилади.
Зилола ва Ҳошимхон шартнома асосида таҳсил олмоқда. Шартнома пулларини шу ҳунари ортидан тўлашади.
Мавзуга оид
14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
11:50 / 18.02.2025
Наманганда газдан ўғринча фойдаланиб келган тадбиркор аниқланди
18:54 / 17.02.2025
«Қатъий белгиланган АОС коррупциянинг оёғига болта урганди, энди уни бекор қилишмоқчи» – солиқ маслаҳатчиси
22:20 / 11.02.2025