Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Бунда:
Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;

Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;

Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;

Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;

Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;

Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йўли кўчасигача.

"Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.
Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз", дейилади хабарда.














