Жаҳон | 18:37 / 13.04.2021
11076
1 дақиқада ўқилади

Россия ғарбий чегараларига иккита армия ва учта десант қўшинлари бўлинмасини ташлади

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, НАТО ҳарбий фаолияти таҳдиди сабабли тегишли чоралар кўрилган.

Фото: РИА Новости

Россия назорат текшируви доирасида ғарбий чегараларига иккита армия ва учта десант қўшинлари бўлинмасини ташлади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, НАТО ҳарбий фаолияти таҳдиди сабабли тегишли чоралар кўрилган.

«Қўшинлар тўлиқ жанговар шайлик ва мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни бажара олиш қобилиятини кўрсатди. Ҳозирда бу қўшинлар машғулотларга жалб этилган», — деди Шойгу.

Россия мудофаа вазирининг айтишича, машғулотлар икки ҳафта давом этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид