АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Кобулга келди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб TOLO News телеканали хабар берди.
Хабарга кўра, Блинкен Афғонистон раҳбарияти билан мамлакатдаги тинчлик жараёни ҳамда республикадан АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши мавзусини муҳокама қилади.
Video: US Secretary of State Antony Blinken arrived in #Kabul today and met with Abdullah Abdullah, the chairman of the High Council for National Reconciliation. #Afghanistan pic.twitter.com/aDIZDdC9Dk
— TOLOnews (@TOLOnews) April 15, 2021
Давлат департаменти раҳбарининг Афғонистонга ташриф буюриши тўғрисида расман хабар берилмаган.
14 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш май ойида бошланишини эълон қилганди.












