Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДСҚ раиси солиқчилар томонидан сотувчиларга қўполлик қилингани учун узр сўради
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев солиқ органи ходимлари сотувчи аёлларнинг буюмларини тортиб олишга уринган ҳолат акс этган видео бўйича муносабат билдирди. Маълум бўлишича, бу ҳолат Олмалиқ шаҳрида содир бўлган.
«Бу – биз учун жуда уятли, солиқ хизмати вазифаларига тўғри келмайдиган ҳодиса.
Ўзим ҳозир Самарқанд вилоятида хизмат сафаридаман. Ваъда бераман, қайтиб боришим билан Олмалиқдаги ҳодиса юз берган жойда бўламан. Лекин унгача кутмасдан ўша ўзини ноўрин тутган ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилади.
Бу бизга ҳечам ярашмайди. Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас, балки тадбиркорларимизга кўмакчи бўладиган идора. Лекин шундай аянчли ҳолатлар ҳам юз беряпти. Биз буни илдизи билан юлиб ташлашимиз керак.
Кўрилган чоралар бўйича қўшимча ахборот берамиз. Мен бундай ҳолат юз бергани учун ҳурматли фуқароларимиздан, бутун халқимииздан узр сўрайман», деди Кудбиев.
ДСҚ раиси солиқчилар томонидан сотувчиларга қўполлик қилингани учун узр сўради
— Kun.uz (@KunUzNews) April 15, 2021
👉 https://t.co/VIraS8U9YK pic.twitter.com/3v4gN7Ta5g
Аввалроқ, солиқчилар кўчада сотувчилик қилаётган аёлларнинг буюмларини тортиб олиб, машинага юклашга урингани бўйича хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:07 / 08.06.2026
Тошкент вилоятидаги икки шаҳарда ҳокимлар ўзгарди
21:08 / 13.04.2026
«Битта эга муҳимми ёки 80 та эгами?» - Шерзод Қудбиев реновация учун розилик чегарасининг пасайтирилгани ҳақида
22:24 / 06.03.2026
Бош режа ўзгарди, айрим ҳудудларда биноларнинг қавати оширилди, бунга қандай эҳтиёж бор эди? – расмийлар жавоб берди
15:58 / 20.11.2025