Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда каратэ бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
16 апрел куни Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бошланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт якка курашлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақа якунларига кўра, катталар, ёшлар ва ўсмирлардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги таркиби шакллантирилади.
Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан қарийб 1 000 нафарга яқин спортчи-каратэчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон чемпионатида иштирокчилар яккалик ката, жамоавий ката, яккалик кумите ҳамда жамоавий кумите баҳсларида ўзаро беллашишади.Бугун 14-15 ёшли, эртага 16-17 ёшли каратэчилар яккалик ката, жамоавий ката, яккалик кумите ҳамда жамоавий кумите баҳсларида татамига чиқишади.
Мавзуга оид
21:03
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026