Президент “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда:

  • тиббиёт муассасаларидаги самарасиз ҳамда кўп йиллардан буён фойдаланилмаётган лавозимлар ўрнига ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари”ни ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ходимлар фаолиятини кенгайтириш учун 20 мингта қўшимча штат бирликларини ажратади;
  • бир ой муддатда тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.