15:24 / 22.04.2021
6937

Еврокомиссия AstraZeneca компаниясини судга бермоқчи

AstraZeneca компаниясига Евроиттифоққа аъзо давлатларга шартномада кўрсатилган миқдорда вакцина етказиб бериш мажбуриятини юклаш кўзда тутилган.

Еврокомиссия вакцина етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар сабабли AstraZeneca компаниясига қарши даъво қўзғатмоқчи. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Қайд этилишича, бу масала ЕИ мамлакатлари вакиллари учрашувида муҳокама қилинган.

AstraZeneca компаниясига Евроиттифоққа аъзо давлатларга шартномада кўрсатилган миқдорда вакцина етказиб бериш мажбуриятини юклаш кўзда тутилган.

Аввалроқ эмланганларда тромбоз ҳосил бўлиши ҳолатлари сабабли айрим мамлакатлар AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни вақтинча тўхтатган ёки тақиқлаганди.

Компания эса вакцинаси хавфсиз эканлигини таъкидламоқда.

Top