Президент видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон ва Ёзёвон туманлари танқид қилинди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Ёзёвон туманлари хизматлар кўрсатиш соҳасида энг паст натижани қайд этган. Қўқон бу борада етакчи. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилгани қайд этилган. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан соҳага қўшимча яна 14 триллион сўм кредитлар ажратган.
"Қайси ҳудуд, шаҳар ва туманлар ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган бўлса, ўз натижасини берди. Жумладан, Қўқон ва Ширин шаҳарлари, Кармана туманида аҳоли жон бошига умумий хизматлар ҳажми 6,5 миллион сўмни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори бўлди (6,4 миллион сўм).
Лекин, 26 та ҳудуд, хусусан, Беруний, Шуманай, Чироқчи, Қамаши, Гулистон, Ховос, Олтинсой, Қумқўрғон, Ўзбекистон, Ёзёвон туманларида бу кўрсаткич анча паст (2 миллион сўмдан кам)", - деди Ш.Мирзиёев.
Президент шунингдек, ҳар бир вилоят ҳокими соҳадаги аҳвол ва мутасадди раҳбарларнинг масъулиятини ўз ҳудудидаги селектор йиғилишларида танқидий муҳокама қилиши, 27 нафар раҳбарлар лавозимидан олинганлигини, 54 нафарига интизомий жазо берилганлигини айтиб ўтди.
"Шундаям вилоят ҳокимлари вазиятни силлиққина ўтказяпти, вазият шундай давом этса, ҳокимларни ўзим ишдан оламан», - дея таъкидлаган Ш.Мирзиёев
Мавзуга оид
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024