Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 30 грамм радиоактив материални сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари пойтахтда 30 грамм радиоактив материал сотмоқчи бўлган фуқароларни қўлга олди.
ИИББ хабарига кўра, режалаштирилаётган ноқонуний келишув ҳақида маълумот Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакилларига 17 апрел куни келиб тушган. Шу куннинг ўзида жиноят қидирув ходимлари алоҳида вазифаларни бажарувчи мобил отрядни жалб қилган ҳолда, жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказди.
Тадбир натижасида, уч киши 30 грамм радиоактив материал эвазига 9 минг АҚШ доллари олаётганида ушланди. Қўлга олинганлардан бири – муқаддам судланган, Андижон вилоятлик 33 ёшли Ойбек А. Унинг шериклари – 30 ёшли Адҳам Н. ва 27 ёшли Аҳрор Т. харидор излаб юрган.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 252-моддаси 2-қисми (“Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тергов фуқаролар мазкур материалларни қаердан олганини аниқлашда давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026