Ўзбекистон | 13:24 / 26.04.2021
5632
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво кузатилади

Фото: KUN.UZ

25 апрелдан бошлаб мамлакатга жуда иссиқ ҳаво массалари жадал кириб келиши бошланди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича апрель ойининг охирига қараганда ёзнинг боши учун хос бўлган очиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун ва иш ҳафтаси давомида ҳарорат меъёрдан 5-8 даражага кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17 даража илиқ, кундуз кунлари 32-35 даража иссиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38 даража иссиққача бўлади. Кундузги ҳарорат шу кунлар учун бўлган мутлақ максимумга яқинлашади. 

Ҳафта охирида Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудудида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, лекин ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Кундуз куни ҳарорат 27-32 даража иссиққача бироз пасаяди, аммо меъёрдан юқори бўлиб қолади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид