08:34 / 28.04.2021
4375

Қўнғирот саҳроcига йўқолиб кетиш хавфи остида турган 2 минг бош қуш қўйиб юборилди

Қўнғирот туманида йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – 2000 бош йўрға тувалоқ ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда «Falcon Hunting Solutions» компанияси томонидан амалга оширилган. Тувалоқ Ўзбекистон Қизил китоби ва Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган.  Қушлар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган «International fund for houbara conservation» марказида кўпайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

Top