Саҳрода сабзавот етиштириш учун дунёдаги биринчи шишириладиган ферма тақдим этилди
Иордания компанияси ишлаб чиққан ферма сув сарфини 99 фоизга камайтиради.

Фото: Midbar
Иорданиянинг AirFarm компанияси CES 2025 кўргазмасида ноёб шишириладиган фермани намойиш этди. Унда сабзавотларни минимал ресурслар билан ўстириш учун аэропоникадан фойдаланилади. Янги ёндашув сув сарфини 99 фоизга камайтириш имконини беради, шу сабабли лойиҳа қуруқ ҳудудлар ва саҳролар учун айни муддао.
Технологиянинг асосини микротуманли аэропон тизими ташкил этади, бу тизим озиқ моддаларни бевосита ўсимлик илдизларига етказиб беради. У гидропоника усулларига нисбатан сув сарфини 90 фоизга, ўғит сарфини 60 фоизга камайтиради ва пестицидлар талаб қилмайди.
У ерда турли экинларни етиштириши мумкин — баргли кўкатлардан картошка ва сабзи каби илдизмеваларгача. Мобил илова билан бирлаштирилган ақлли назорат тизими асосий кўрсаткичларни реал вақт режимида кузатишга ёрдам беради: pH даражаси, ҳарорат, намлик ва буғ босими. Натижада фермани янги бошлаганлар учун ҳам иш осон ва қулай бўлади.
AirFarm шишириладиган модуллари анъанавий контейнер фермаларидан 75 фоиз енгилроқ бўлиб, уларни ўрнатишга атиги ярим кун кетади. Улар ташишга қулай қилиб ишланган: 10 та шундай модул стандарт контейнерга сиғади, бу эса уларни олис ҳудудларга етказиб беришни анча осонлаштиради.
3 ва 6 метрли икки хил ўлчамдаги модуллар мавжуд, уларни таълим мақсадлари, илмий тадқиқотлар ёки тижорат фермерчилиги учун мослаштириш мумкин. Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида AirFarm аллақачон мактаб тушликларига сабзавот етиштириш учун қўлланмоқда, Японияда эса таълим лойиҳаларида фойдаланилмоқда.
“Биз ўсимликлар учун муҳитни мақбуллаштириш мақсадида нано-иқлим назорати технологиясидан фойдаланамиз, шунингдек, чиқиндиларни қуритиш учун иссиқликни тўплаймиз. Мақсадимиз чиқиндисиз ферма яратиш”, — деди AirFarm бошқарувчиси Женна Ким.
Конструкциянинг самарадорлиги сув танқислиги мавжуд ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш имкониятини беради. “Кам энергия сарфлайдиган, аммо юқори унумдорликка эга тизим яратишга интиляпмиз”, — деб таъкидлади Ким.
Компания режасига кўра, йил охиригача лойиҳани кенгайтириш ва Яқин Шарқдаги йирик агрономлар учун бир нечта вертикал кўп қаватли фермалар қуриш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади

15:24 / 28.03.2025
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди

11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди

15:23 / 19.03.2025