Аммо пандемия Ўзбекистонга ҳам кириб келгач, сафар таассуротларига бағишланган якуний лавҳани эътиборларингизга ҳавола қилиш мавриди бўлмади.

Қуйидаги видеолавҳада Россияга сафар қай тарзда ўтгани, Москвада ўзбекистонликлар учун квартира топиш қийинлиги, патент ва регистрация жараёнларида биз дуч келган ҳолатлар, чегара постида ушланиб қолиш ва бошқа воқеа-ҳодисалар ҳақида сўз боради.

Сафаримиз давомида Россияга борувчи ўзбекларнинг аксари кун кўраётган турмуш шароитларида яшаб, воқеликка бевосита гувоҳ бўлишни мақсад қилгандик. Хизмат сафаридан тайёрланган мақола ва интервюлар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.