Бу – Ўзбекистоннинг Венеция биенналесидаги дебют лойиҳасидир. Павильон комиссари – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Жамғарма берган маълумотга кўра, лойиҳанинг асосий вазифаси – глобал маданий оламда миллий иштирокни мустаҳкамлаш.
Кўргазма кураторлари – Цюрихдаги Олий техника мактабининг архитектура ва дизайн профессорлари ва Christ & Gantenbein архитектура бюроси шерик-асосчилари Эмануел Крист ва Кристоф Гантенбейнлардир.
Лойиҳа рассоми ва овоз режиссёри – Карлос Касас. Фотограф ва рассом – Бас Принсен.
Ўзбекистон илк бор Венеция биенналесида иштирок этади
— Kun.uz (@KunUzNews) April 29, 2021
👉 https://t.co/eCa3UpXHv9 pic.twitter.com/D043d350kl
«Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» лойиҳаси маҳаллаларнинг Ўзбекистон учун маданий ва меъморий аҳамиятини ўрганади ва 17-Венеция Халқаро архитектура биенналесининг бош саволи – «Биз қандай қилиб бирга яшаймиз?»га жавоб беради.
«Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» лойиҳаси – бу халқаро жамоанинг ҳамкорлиги натижаси бўлиб, унда ташкилотчилар глобал тажриба ва маҳаллий истеъдодга таянган. Шундай қилиб, Тошкент шаҳридаги Замонавий санъат марказининг фанлараро экспериментал лабораторияси остида фаолият юритаётган Ўзбекистоннинг Ёш рассомлари ва меъморлари Ўзбекистон Миллий павильонини яратиш доирасида маҳаллий тадқиқотларда фаол қатнашди ва лойиҳага катта ҳисса қўшди.
Улар маҳаллалар аҳолиси билан суҳбатлар ўтказиб, Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон павильонига ташриф буюрувчилар учун бепул тақдим этиладиган фанзин (fan magazine – фан-журнал) яратишди.
Фанзин «Маҳалла 40» ҳозирги кун маҳаллаларида мавжуд номоддий маданий меросни 40 та асосий сўзларда таърифлайди. Ушбу сўзлар биргаликда яшаб, анъанавий қўшничилик ижтимоий организми номи остида ҳаётларини боғлаган жамиятни ёритиб беради.
Танланган сўзларнинг аксарияти ўзбек халқининг фикрлаши, хулқ-атвори ва маданиятига сингиб кетган. Улардан баъзилари тез-тез, бошқалари камроқ учраса-да, барчаси маҳалла муҳитига шўнғиганда энг илиқ туйғуларни уйғотади.
Фензин «Маҳалла 40» сизга кўринмас жамоат маҳалласига, яъни Ўзбекистондаги барча маҳаллаларга саёҳат қилиш имконини беради. Айни пайтда Ўзбекистонда кўплаб эски ва янги маҳаллалар бор. Глобаллашув ва ўзгарувчан одатлар туфайли улар ҳам аста-секин ўзгариб, янги кўринишга эга бўлмоқдалар, дейилади хабарда.

















