Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: ҳазорасплик фермерларнинг ерлари қайтарилди
Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманида қалбаки ҳужжатлар асосида ерлари олиб қўйилган фермерларнинг иши ижобий ҳал бўлди.
Фото: KUN.UZ
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, 2021 йил 22 апрелдаги 746қ-сонли қарорга асосан «Азиза Чаросхон» фермер хўжалигига, 747қ-сонли қарор билан «Жавоҳир Моҳинур Чарос» фермер хўжалигига, 748қ-сонли қарор билан «Садоқат Сарвара» фермер хўжалигига ва 749қ-сонли қарор билан «Шерзод Аминбой Алишер Азизбек» фермер хўжалигига ерлар қайтариб берилди.
Аввалроқ, 4та фермер хўжалиги ерлари сохта ҳужжатлар асосида ҳокимлик томонидан захирага қайтарилгани, бунда жиноят содир қилингани ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тасдиқлангани, суд ҳокимлик қарорларини бекор қилган бўлса-да, фермерларнинг ерлари қайтариб берилмаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилган эдик.
Мавзуга оид
16:58 / 22.05.2026
Хоразм вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди
08:33 / 19.05.2026
Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди
11:11 / 15.04.2026
Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари
10:47 / 27.02.2026