09:00 / 02.05.2021
4481
Реклама

Alfraganus: «Биз пойтахт тижорат кўчмас мулк бозоридаги энг фойдали таклифлардан бирини тақдим қилмоқдамиз»

Bizning Uylar Development компанияси инвесторларга 10 ой ичида даромад олишни бошлайдиган, тайёр ижарачилари мавжуд, чегирмалар ва қулай шартлари билан муддатли тўлов асосида кенг савдо майдонларини таклиф этади.

Alfraganus – бу Марказий Осиёдаги энг йирик ва кенг кўламли очиқ ҳаводаги кўнгилочар ва савдо мажмуаси. 110 000 квадрат метрдан ортиқ майдонда 32 дан 3,244 квадрат метргача бўлган 507 та тижорат биноларини ўз ичига олган 18 дона бир ва икки қаватли бинолар бунёд этилади. Бу ерда тадбиркорлар умумий овқатланиш нуқталари, хизмат кўрсатиш шохобчалари, кийим-кечак ёки пойабзал дўконлари, гўзаллик салонлари, спорт мажмуалари, дорихоналар, маиший техника ҳамда аксессуарлар дўконлари ва бошқа кўп турдаги бизнес фаолиятни олиб боришлари мумкин.

Ижарага бериш учун бино харид қиладиган сармоядорларга тайёр ижарачилари мавжуд бинолар таклиф этилади. Улар орасида Avtech, Tommy Jeans, Calvin Klein, Ramiz Kofte, Senor & Senorita, RedTag, Texnomart, Cacharel ва бошқа ижарачилар бор. Савдо мажмуаси жойлашган манзил лойиҳанинг инкор этиб бўлмайдиган яна бир афзаллиги. Маскан Миробод тумани, Қўшкўприк кўчасида «УзБум» кўпригидан чиққандан кейин ўнг томонда жойлашган. Бу ерда аҳоли зич жойлашганини ҳисобга олсак мажмуага ташриф буюрувчиларнинг доимий трафиги таъминланиб, уларнинг сони ҳафтасига 210 минг кишига етади. Жой эгалари учун яна бир афзаллик – харид қилинган савдо майдонини икки баробарга кенгайтириш мумкин. Мажмуа савдо жойларининг шифт баландлиги 6 метрга етади. Бу эса бинони икки даражали қилиш ва фойдали майдонни янада кенгайтириш имкониятини беради. Шунингдек, Alfraganus ҳудудидаги бинолар ташқи безагида витрина ойна ва турли пардозлаш материаллардан фойдаланиб 14 турдаги фасад дизайни амалга оширилади.

Биринчи босқич савдоларини ўз ичига олган 262 та савдо майдони бинолари 2022 йил март ойида фойдаланишга топширилади. Демак, дастлабки инвесторларнинг сармоялари 10 ойдан сўнг даромад бера бошлайди.

Компания 15 майга қадар 25% гача чегирмалар, шунингдек, муддатли тўлов учун қулай вариантларни тақдим этади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30-уй

Мўлжал: «УзБум», China Town ресторани

Сотув офиси ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Сайт: alfraganus.com

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Top