Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятида янги масжид рўйхатдан ўтказилди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Сурхондарё вилояти Узун тумани Янгиҳаёт маҳалласида қурилган янги масжид рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан Узун тумани Янгиҳаёт маҳалласида қурилган янги «Домулло Маҳмуд» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилган. Унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги масжидлар сони биттага кўпайиб, 2089та бўлди. Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони эса 121тага етган.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
11:00 / 15.05.2026
Швейцариядан қолишмайдиган маскан — энди Сурхондарёда!
10:21 / 13.05.2026