Саудия Арабистони компаниясида бундай ўсиш нефт бозорида нархлар кўтарилгани ҳамда нефтни қайта ишлаш ва кимё саноатидаги юқори маржа (таннарх ва нарх ўртасидаги фарқ) билан тушунтирилди.

Saudi Aramco’нинг 1-чоракдаги капитал харажатлари 8,2 млрд долларни ташкил қилди ва 2020 йилнинг 1-чорагига нисбатан 10,8 фоизга ўсган.

Компания ўз акциядорлари олдидаги мажбуриятларини бажариб, дивидендлар тўлаш учун 18,8 млрд доллар йўналтиради. 

Saudi Aramco 1-чоракда кунига ўртача 11,5 млн баррел нефт эквивалентида углеводородлар қазиб олган. Бундан 8,6 млн баррелини нефт ташкил қилган.

2020 йил якунларига кўра, компаниянинг соф даромади деярли 2 баробарга – 2019 йилдаги 88,2 млрд доллардан 49 млрд долларгача қисқариб кетганди. 2020 йил пандемия сабабли компания тарихидаги энг оғир йиллардан бири бўлган.