Ўзбекистон | 10:30 / 06.05.2021
3176
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида 2-жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғаси топширилмоқда

5 май куни Қамаши туманида яшовчи 112 ёшли Рўзибой бобо Сатторовга Президент совғаси ва 12 млн сўм пул мукофоти топширилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, шу куни Деҳқонобод туманида яшовчи 99 ёшли 2-жаҳон уруши қатнашчиси Абдулҳаким бобо Жабборовга Президент номидан махсус совға ва 12 млн сўм пул мукофоти топширилган. Бундан ташқари ҳокимлик кекса «ветеран»нинг уйини таъмирлаш учун қўшимча 20 млн сўм ажратган.

Эслатиб ўтамиз, айни кунда вилоятда 22 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид