Узун тумани марказидаги кўприк атрофидан номаълум шахснинг мурдаси топилди. Узун туман ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uzга бу хабарни тасдиқлади. 

Ҳозирда мурданинг шахсини, ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар, суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.

Kun.uz мухбири ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати билан боғланганда, расмийлар ходисани ўрганиб муносабат билиришини таъкидлади.