Ўзбекистон | 09:53 / 10.05.2021
2653
2 дақиқада ўқилади

Нукусда «Ватанпарварлар боғи» очилди

Нукусда боғнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. «Ватанпарварлар боғи» Жўқорғи Кенгес Президиумининг 2019 йил декабрь ойидаги қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»га асосан барпо этилган. Унинг қурилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳарбий-маъмурий сектори томонидан пул маблағи ажратилган.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда шаҳар ҳокимлиги раҳбарлиги остида бунёд этилган боғда уруш йилларининг бошланишидан, Берлинда Собиқ иттифоқ байроғининг ўрнатилгунга қадар панноларда фотосуратлар жамланмаси ўрин олган. Уч ўлчамли графика усулида яратилган суратлар орасида Қорақалпоғистон Республикасининг фронтга берган ёрдами ҳамда ватандошларимизнинг фронт ортидаги машаққатли меҳнати акс этган.

Боғда жами 8 дона техника: Т-64 танки, пиёдалар жанговар машиналари, зирҳли транспортёрлар ҳамда артиллерия ва зенит қурилмалари ўрнатилган. Экспонатлар орасида кўпчиликнинг диққатини тортувчи Су-17 қирувчи самолёти ҳам бор.

Маълумот учун, Қорақалпоғистоннинг 20 мингдан зиёд фуқароси уруш йиллари фронт ортида саноат, кон-металлургия шахталари ҳамда мамлакатимизнинг саноат муассасаларида жонбозлик кўрсатган.

Мавзуга оид