Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркорлар ҳуқуқини поймол қилган 43 нафар мансабдор жаримага тортилди

Фото: KUN.UZ
Қашқадарё вилоятида 2021 йилнинг ўтган тўрт ойи давомида тадбиркорлар ҳуқуқини поймол қилган 43 нафар мансабдор салкам 24 миллион сўм жаримага тортилган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман девонининг вилоятда фаолият кўрсатувчи масъули Шероз Шодиев маълум қилгани айтилмоқда.
Daryo'ни ёзишича, 2021 йилнинг январь—май ойларида Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи ходимлари тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини бузган 43 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирган.
«Маъмурий баённомалар асосида мансабдор шахслардан 23 миллион 428 минг 500 сўм жарима ундирилган. Таҳлилларга кўра, вилоятда энг кўп қонунбузилиш ҳолати солиқ идораси мансабдор шахслари томонидан содир этилган бўлиб, улар бу қилмиши учун 16 миллион 656 минг 500 сўм миқдорида жарима тўлаган. Шунингдек, тижорат банклари мансабдорлари тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини ўз муддатида кўриб чиқмагани учун 1 миллион 159 минг сўм жаримага тортилган», — дейди Шероз Шодиев.
Бизнес-омбудсманнинг вилоятдаги масъулига кўра, ҳудудда тадбиркорлар ҳуқуқини поймол қилган ҳокимлик мансабдорлари ҳам хатти-ҳаракатига жавоб бериб, 958 минг сўм жарима тўлаган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Германияда бир йил ичида депортациялар сони сезиларли даражада ошди
Жаҳон | 13:58
-
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 13:45
-
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 13:32
Мавзуга оид

07:43 / 24.07.2025
Қашқадарё вилоятида политехникум ташкил этилади - ҳукумат қарори лойиҳаси

18:02 / 18.07.2025
Қашқадарёда ҳайдовчи одамларни судраб кетди

20:53 / 16.07.2025
Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

16:16 / 04.07.2025