Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада боғчаларга етказиб берилаётган гўшт маҳсулотлари сифати қониқарсиз экани аниқланди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг топшириғига асосан, Фарғона вилояти шаҳар ва туманларидаги 823 та мактабгача таълим муассасасига етказиб берилаётган гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги, сифати ва ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд қилинишича, Бешариқ туманида 15 та, Қува туманида 9 та, Марғилон шаҳрида 8 та, Қувасой шаҳрида 6 та, Фарғона шаҳрида 2 та, Олтиариқ ва Фарғона туманларида 1 тадан мактабгача таълим ташкилотига етказиб берилган гўшт маҳсулотларининг сифати қониқарсиз экани, таркибида суяк ва мол ёғи миқдори белгиланган меъёр талабларидан юқори экани аниқланди.
Хусусан, Фарғона шаҳрида ва Фарғона туманида “Волида” ф/х томонидан, Бешариқ туманида “Ойбек Азия чорва” д/х ҳамда “Business Company Invest” МЧЖ томонидан, Марғилон шаҳрида “Қуббо тайёрлов таъминоти” МЧЖ томонидан, Қува туманида “Исақжон Тожибоевич Тошбоев” д/х, “Қуббо тайёрлов таъминоти”, “Идеал панпер” ҳамда “Қува шукронаси” МЧЖлари томонидан МТТларга етказиб берилган музлатилган гўшт маҳсулоти сифатсизлиги ҳамда таркибида суяк ва мол ёғи миқдори белгиланган меъёр талабларидан юқори экани, баъзи ҳолларда муздан эриши оқибатида ортиқча сув ажралиб, таом сифатига таъсир қилаётгани маълум бўлди.
Аввалроқ Фарғона вилоятидаги бешта МТТда коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
08:24 / 04.06.2026