Исроил зарбасидан кейин Ғазо секторидаги 13 қаватли бино қулаб тушди
Ғазо секторидаги 13 қаватли бино Исроилнинг ҳаво зарбасидан кейин қулаб тушган.
The Times of Israel нашрининг хабар беришича, «Бурж-Ханади» деб номланувчи бино маъмури зарба берилишидан олдин телефон орқали бу ҳақда огоҳлантирилган. Шундан кейин бинодаги одамлар ва яқин атрофдаги аҳоли ўз уйларини тарк этган.
Таъкидланишича, Исроил ҳарбий авиацияси дастлаб бино томига кичикроқ ракета билан огоҳлантирувчи зарба берган. Ушбу ракета бинога жиддий талафот етказмаган. Бироқ бир неча сониядан кейин бинога кучлироқ ракета билан зарба берилган ва шундан кейин у қулаб тушган.
Ҳозирча Исроил армияси нима учун бинони нишонга олгани сабаби номаълум.
Ижтимоий тармоқларда уйнинг зарбага тутилиши видеоси эълон қилинди. Унда бинога иккинчи ракета тегиши билан у қулаб тушганини кўриш мумкин.
Ҳужум оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълум қилинмаган.
Айни вақтда Исроил ва ҲАМАС бир-бирига зарбалар беришни давом эттирмоқда. Охирги маълумотларга кўра, Исроилнинг зарбалари оқибатида 28 нафар фаластинлик, жумладан, 10 бола ҳалок бўлган. Ўз навбатида, Исроил ҳудудининг Ғазо секторидан ўққа тутилиши оқибатида 2 аёл ҳалок бўлган, ўнлаб исроилликлар жароҳат олган.
Мавзуга оид
10:30
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024