Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида "Оналарга эҳтиром" фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу борада Фарғона вилояти ҳокимининг “Оналарга эҳтиром” фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.   

Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Оналарга эҳтиром” фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Kun.uz мухбири.  Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан фестивални ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида имзоланган қарорда фестивални ташкил этишдан асосий максад дунё бешигини тебратувчи, муқаддас онажонларимизга бўлган меҳр-мухаббатимизни, ҳурматимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини англатиб, онажонларини эъзозлаб, эҳтиётлаб ҳурмат ва эҳтиромларини тўлиқ адо этишга йўналтиришдан иборатлиги таъкидланган. 

Таъкидланишича, ҳозирда вилоятнинг барча ҳудудларида фестивални ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Низом, Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган бўлиб, фестиваль доирасида вилоятдаги ҳар бир маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар ва танловларнинг қуйи тизим босқичлари ўтказилади. Туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этадилар.

Шунингдек, вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида оналарни улуғлаш бўйича акциялар, ҳудудлардаги фермер хўжаликларида “Оналарга эҳтиром” номли тадбирлар ҳам ташкилланади. Фестиваль доирасида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали онлайн кўрик-танловлар ва #Бу_менинг_онам хештеги орқали челенжлар ҳам ўтказилиши белгиланган. 

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳар бир қуйи тизим ташкилот, муассасаларда май ойининг учинчи ўн кунлигида алоҳида байрам тадбири ташкилланмоқда. Байрам тадбирида эҳтиромга муносиб оналарни тақдирлаш, оналарни улуғловчи куй-қўшиқлар, шеърлардан иборат концерт дастурлари намойиш этилмоқда. 

Фарғона вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, фестиваль доирасида қуйидаги 26 та номинациялар бўйича кўрик-танлов ўтказилади ва баҳоланади:

  1. “Энг яхши ҳунармандлар сулоласи онаси” номинацияси; 
  2. “Энг яхши рассомлар сулоласи онаси” номинацияси;
  3. “Юрт ифтихорлари онаси” (фан, таълим, маданият, санъат ва спорт йўналишларида халқаро кўрик-танлов, мусобақа ва олимпияда совриндорларининг оналари) номинацияси;