“Google ўзининг Android операцион тизими ва Google Play дастурлар дўкони эвазига устунликка эга. Бу унга қандай дастурлар фойдаланувчиларга етиб бориши ёки бормаслигини назорат қилиш имконини беради”, деб маълум қилинган Италия антимонопол бошқармасида (AGCM).
Маълумотларга кўра, Италиядаги смартфонларнинг 75 фоизи Android тизимида ишлайди.
Бошқарманинг таъкидлашича, Google 2 йил давомида Enel X компаниясининг электромобиллар учун JuicePass дастурини машинани ҳайдаш вақтида дастурларни қўллаш имконини берувчи Android Auto’да ишлашига рухсат бермаган ва унинг қўлланишини чеклаб, ўзининг Google Maps дастурига устунлик берган.
AGCM жаримадан ташқари, Google’га JuicePass дастурини Android Auto’да ишлайдиган қилиш мажбуриятини юклаган.












