Жамият | 10:21 / 14.05.2021
6137
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 9 ёшли бола вафот этди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳудудидаги йўллардан бирида «Дамас» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган болани уриб юборади. Оқибатда бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 9 май куни соат 21:30ларда маҳаллий аҳамиятдаги 4К496 автомобиль йўлининг Пайариқ тумани «Гулзор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 5-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган «Дамас» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 9 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

  • Сўнгги кунларда республиканинг турли ҳудудларида йирик йўл-транспорт ҳодисалари кўп кузатилмоқда. 8 май куни Фарғона вилоятида, 10 май куни Қашқадарё вилоятида рўй берган ЙТҲлар оқибатида 6 ва 7 нафардан одам ҳалок бўлганди, 11 май куни эса Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри яқинида 3та автомобил иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодиса натижасида 6 киши ҳалок бўлди. 12 май куни Норин туманида Nexia, Damas ҳамда УАЗ машиналари иштирокида содир бўлган автоҳалокатда 2 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид