Alfraganus савдо ҳудуди пойтахт марказида оммавий савдо ва кўнгилочар, дам олиш учун мўлжалланган жамоат майдонларини ташкил этишнинг янги форматини намойиш этади. Alfraganus'нинг қандай афзалликлари юқори стартап ёки мавжуд бизнесни ривожлантириш учун фойдали платформага айлантиради?

Жойлашув

Объектнинг жойлашган жойи унинг бизнес салоҳиятини аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Alfraganus савдо мавзеси пойтахтнинг Миробод туманида, Фарғона Йўли автомагистрали бўйлаб жойлашган. Лойиҳа кўп устунликлари: ташриф буюрувчиларга ҳудудга кириш қулайлиги, жамоат транспорти бекатларнинг мавжудлиги, шунингдек, тумандаги турар жой ва жамоат биноларининг зичлиги билан ажралиб туради. Пойтахт марказига яқин ҳудуддаги қулай жойлашувни ҳисобга олган ҳолда, шаҳарнинг исталган жойидан бу ерга етиб келиш осон ҳисобланди.

Миқёси

Объектнинг кенг ҳудуди 110 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни ўз ичига олади. Савдо мажмуасининг олтита секторида тадбиркорларга 507 та тижорат кўчмас мулк объектлари таклиф этилади. Биноларнинг баландлиги 1-2 қаватдир. 6 та асосий тавсия этилган бино турлари, ўз навбатида, кўп форматли савдо майдончалари мавжуд.

Биноларнинг майдони 32 дан 3 244 квадрат метргачани ташкил этади. Очиқ ҳаводаги савдо ва кўнгилочар мажмуасининг сайр йўлаклари 1,5 километрга тенг.

Шифт баландлиги

Alfraganus савдо ҳудудидаги бино шифтларининг баландлиги 6 метрга етади. У сотиб олинган майдонни икки даражали жойга осонгина айлантиришга имкон беради. Шундай қилиб, жой эгаси савдо дўконининг фойдали майдонини деярли икки бараварга оширишга муваффақ бўлади.

Ташриф буюрувчилар

Knight Frank тижорат кўчмас мулки соҳасида халқаро экспертлар томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, масканга ҳафтасига 210 минг, ойига 800 минг ва шунга кўра йилига 10 миллиондан зиёд одам ташриф буюради.

Лойиҳани топшириш муддати

2022 йил март ойида Alfraganus савдо ҳудудидаги тижорат объектларининг ярмидан кўпини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ушбу босқичда 262 та савдо жойлари ишга туширилади. Лойиҳанинг иш бошлашига бир йилдан кам вақт қолди.