Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brent русумидаги нефт нархи 70 доллардан ошди
Таҳлилчиларнинг фикрича, Brent нархи ошишига АҚШ ва Европада коронавирус чекловларининг олиниши ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Март ойидан буён биринчи марта Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 70 доллардан ошди. Июл фючерслари учун бир баррел нефт нархи 70,21 долларни ташкил этди.
Нефт нархи пандемия боис тўпланиб қолган нефт захиралари талаб тикланиши туфайли қимматлашмоқда, деб ёзади Bloomberg.
Ўтган ҳафтада Халқаро энергетика агентлиги ривожланган мамлакатлардаги нефт захиралари ўтган йилдагига нисбатан «одатий даражага қайтгани»ни маълум қилганди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Brent нархи ошишига АҚШ ва Европада коронавирус чекловларининг олиниши ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
10:28 / 25.04.2026
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:27 / 14.04.2026