Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
Ҳалокат оқибатида икки учувчи ҳаётдан кўз юмди.
Беларусда Лидск авиабазасининг Як-130 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Барановичи шаҳри яқинида юз берган.

«Экипаж ўқув-машғулот парвозини бажариш вақтида техник носозликни аниқлаган. Мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган учувчилар самолётни аҳоли масканига қулашдан олиб қочишган. Улар самолёт уйлардан узоқлашганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг катапулта ёрдамида самолётни тарк этган», дейилади хабарда.
Таассуф билдирилишича, ҳар икки учувчи ҳалок бўлган.