Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектларининг рейтинги ишлаб чиқилди
Тадбиркорлик субъектларининг рейтингида чакана савдо объектлари (дўконлар, савдо мажмуалари, автосалонлар, заргарлик дўконлари ва бошқалар) ҳамда умумий овқатланиш объектлари (кафе, бистро, ресторан ва бошқалар) иштирок этиши белгиланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бир нечта саволлар асосида тадбиркорлик субъектларининг рейтингини доимий янгилаб боради. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
«МДҲ мамлакатларида ўхшашлари бўлмаган мазкур ўрганишларнинг мақсади бўлиб тадбиркорлик субъектлари (иштирокчилар) томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъмолчиларнинг рейтинг иштирокчиси фаолиятини қўллаб-қувватлаш даражасини аниқлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқи устуворлиги таъминлаганлик даражаси тўғрисида оммабоп маълумотларни шакллантириш ҳисобланади», – дейилади расмий хабарда.
Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектларининг рейтингини аниқлаш учун анкетага қуйидаги каби саволлар киритилган:
- Тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган маҳсулотлар (иш, хизматлар) тўғрисида истеъмолчиларга тўлиқ ва тўғри маълумот тақдим этиляптими?
- Истеъмолчиларнинг шикоятларига қанчалик эътибор қаратиляпти?
- Тўловларни амалга оширишнинг қандай йўллари (тўлов тизимлари, HUMO/UzCARD/ Visa терминаллари) мавжуд?
«2021 йилнинг ўтган 4 ойида агентлик 11 мингдан ортиқ мурожаатларни кўриб чиқди, 2,8 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди ва 53,3 млрд сўмдан ортиқ маблағ қопланди. Мазкур маълумотлардан кўриниб турибдики, истеъмолчилар томонидан қўнғироқлар сони ортиб бормоқда ва шу билан бирга уларга етказилган зарар ҳам кўпаймоқда.
Истеъмолчилар мурожаатларининг таҳлили, асосан, йирик савдо мажмуалари фаолиятидан норози бўлган шикоятлар сонининг кўплигини кўрсатмоқда», – дейилади агентлик хабарида.
Рейтинг доимий асосда шакллантирилади ва агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилиб борилади.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026