Асрлар давомида Шарқ ва Ғарбни боғлаган Буюк Ипак йўлида қатновлар тўхтаганига ҳам юз йиллар ўтди. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон дунёнинг икки томонини боғловчи чорраҳа мақомини ҳануз йўқотгани йўқ.
Мамлакат тарихининг бу ёрқин жиҳатидан илҳомланган LG Electronics компанияси Life’s Good on the Silk Road лойиҳасига старт берди. Лойиҳа Ўзбекистоннинг Ипак йўли ўтган барча ҳудудларида ўтказилади.
Life’s Good on the Silk Road лойиҳаси – “хазиналарни қўлга киритиш” имконини беради. Унда ҳар бир киши LG маҳсулотлари ҳақида кўпроқ нарса билиб олиши ва LG Electronics’нинг премиум маҳсулотларини ютиб олиши мумкин.
Лойиҳа 5 та шаҳарда: Нукус, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Тошкентда ўтказилади. Лекин лойиҳа тадбирларида исталган бошқа ҳудудда яшовчилар ҳам иштирок этиши мумкин.
LG ҳар бир вилоятдаги тадбирларда турли хил совринларни иштирокчиларга тақдим этишни мақсад қилган:
- Фарғонада – LG InstaView™ Door-in-Door музлаткичи;
- Самарқандда – LG Artcool Gallery A12FT кондиционери;
- Бухорода – LG CX 55'' 4K Smart OLED телевизори;
- Нукусда – LG Twin Wash кир ювиш машинаси;
- Тошкентда – XBOOM PL7 колонкасии, Tone Free FN 6 симсиз наушниги, CordZero A9 чангютгичи ва CordZero VR Robot робот-чангютгичи соврин сифатида қўйилган.
Акцияга 17 майда Фарғонада старт берилди.
Унда иштирок этишни хоҳлаганлар Фарғона шаҳрида яшовчи вояга етган шахслар бўлиши керак. Агар сиз шу тоифада бўлсангиз, демак, қатнашиш учун қуйидаги шартларни бажаришингиз талаб этилади:
- LG дўконлардан бирига бориб, лойиҳа ҳақидаги стикерни олинг ва мана шу стикер билан бирга у кўринадиган вариантда LG музталкичлари билан бирга расмга тушинг.
- Сўнг @lguzbekistan Instagram саҳифасига обуна бўлиш ва суратга тушилган музлатгичнинг исталган бирор функциясига ҳақида #LGUzbekistan #LGFergana #LGSilkRoad ҳештеглари билан пост қўйиш керак бўлади.
Ҳештеглар кўриниши учун профилинингиз ҳам очиқ бўлиши керак. Акцияда қатнашиш имкони бир кишига бир марта берилади: яъни бир шаҳар, битта Instagram профили ва битта фото.
Акция 17 майдан 3 июнгача давом этади.
Ғолиб 5 июн куни Фарғона шаҳри Сайилгоҳ 42 манзилида жойлашган LG brend дўконида ўтказиладиган тадбирда тасодифий рақамлар генератори орқали танлаб олинади.















