Ўзбекистон | 14:05 / 22.05.2021
6320
2 дақиқада ўқилади

Бу ҳунарнинг яхши тарафи шундаки, уйда ўтириб ҳам даромад топиш мумкин — Наманганлик гулчи

Косонсойлик Ҳусайинова Ҳуррият асли ўқитувчи. У тумандаги мактабда технология фанидан дарс беради, қизларни касб-ҳунарга ўргатади. Қаҳрамонимиз атир совундан гуллар ясайди. У бу ҳунарни интернет орқали ўрганган.

«Бундан 1 йил аввал атир совундан атиргул ясашни бошлаганман. Бу қўшимча даромад. Биринчи уйда иш бошладим, кейин Телеграмда гуруҳ очдим, мана энди дўкон ҳам очдим», — дейди ҳунарманд.

Ҳуррият опа 20 хилдан ортиқ гуллар ясайди. Ҳунар ортидан ойига 4 миллионгача даромад топади.

«Aсосан буюртмачилар хоҳишига қараб тайёрлаб берамиз. 2 соатда тайёр бўладиган гуллар ҳам бор, 2-3 кунда тайёрланадиган гуллар ҳам бор», — дейди у.

Гулчи ҳозирга қадар 100 дан ортиқ шогирдлар чиқарган. Ҳунарманднинг айтишича, гул ясашни ўзига хос қийинчиликлари бор.

«Совунни маълум миқдордаги ҳароратда эритиш керак, ошиб кетсаям бўлмайди, пастлаб кетсаям бўлмайди. Рангларни бир-бирига қориштириш ҳам анча эътибор талаб қилади. 2 йилгача бемалол туради, ҳидиям, ўзиям ўзгармайди. Ўқитувчилик орқали ўртача 1 млн даромад топардим, ҳунар ортидан бундан-да кўпроқ топиш ниятим бор. Иншооллоҳ, ниятимга етаман», — дейди Ҳуррият опа.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид