LG Electronics (LG) 2021 йилнинг янги телевизорлари тўпламини тақдим этди. OLED evo’нинг янги тўплами QNED Mini LED ва ривожланган NanoCell технологияларига асосланган. Телевизорларнинг ўлчами 43 дюмдан 88 дюмгача, сиз эса уларнинг исталган бирини танлашингиз мумкин. Бу телевизорларнинг ҳар бири сифатли тасвир билан уйингизда дам олиш ва кўнгил очиш учун мос атмосфера яратиб бера олади.

LG OLED

OLED моделининг evo қўшилган барча телевизорлари бошқа моделларга солиштирганда 20 фоиз ёрқинроқ, тиниқроқ ва тасвирни 20 фоизгача кўпроқ реаллаштириб кўрсатади. Evo “evolution” сўзидан олинган бўлиб, ўзбекчада “мукаммаллашиш”, “ривожланиш” деб таржима қилинади. Демак, evo билан уйғун OLED телевизорлари бу модел эволюциясини, тараққиётини англатади.

OLED телевизорлари ўз қизиқувчилари учун яна бир яхши янгилик тайёрлаган: илгари бу моделдаги телевизорлар фақат 55, 65, 77 ва 83 дюмли ўлчамда тақдим этилган бўлса, энди 48 дюмли OLED телевизорлари ҳам фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда.

OLED телевизорларининг янги авлоди тасвирларни ўта мукаммал ва мос тарза тўқ рангларда тақдим этади. У Motion Pro ёрдамида ҳар бир ҳаракатни ўта силлиқ ва реал акс эттиради. Тасвирнинг бу услубда намоён бўлиши, айниқса, телевизорда ўйин ўйнашда қўл келади. Айтганча, OLED телевизорлари ўйин учун энг яхши модел ҳисобланади, сабаби бу телевизорлар дунёда биринчи бўлиб NVIDIA GeForce RTX 30 технологиялари асосида яратилган.

LG QNED Mini LED

QNED Mini LED технологиялари LCD телевизорларининг тасвир сифатини янги босқичга кўтарди. Ҳозир мавжуд 8K ва 4K вариантлар LG Quantum Dot NanoCell ва Mini LED технологиялари асосида ишланган. Бу эса одатий LCD телевизорларига қараганда тиниқроқ қора ва ёрқин рангларга, юксак даражадаги контрастга эга бўлишга ёрдам беради.

LG NanoCell

NanoCell