Россия ноқонуний меҳнат мигрантларини 15 июнгача депорт қилмайди
Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Шунингдек, Россия ҳудудида 2020 йилда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар ўзбекистонликнинг мақоми қонунийлаштирилди. Ушбу қарор Россия президентининг 2020 йил 18 апрелдаги “Янги коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида Россия ИИВ ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Шунга кўра, Россия ИИВ билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати шакллантирилди.
Россияда ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириши мумкин.
Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Ушбу масалада ёрдам олиш учун Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси, Россия минтақаларидаги Бош консулхоналари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024