Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда коронавирусга қарши курашиш тадбирларига 7,7 млрд доллар харажат қилинди – Молия вазири
Ўтган йили падемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш тадбирларига сарфланган харажатлар миқдори Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотига нисбатан қарийб 13,3 фоизни ташкил этди.
Молия вазири Тимур Ишметов давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил ижроси бўйича Сенатга ҳисобот берди.
Маълум қилинишича, ўтган йили бюджет харажатларининг катта қисми коронавирус падемияси билан курашиш чораларига сарфланган.
«Ҳисоб-китобларга кўра, коронавирус билан курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш тадбирларига амалга оширилган харажатларнинг жами суммаси 77,2 трлн сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13,3 фоизни ташкил этди. Бу харажатларнинг 13,8 трлн сўми давлат бюджети ҳисобидан, шундан 12,8 трлн сўми Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан, 3,3 трлн сўми Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Коронавирус пандемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши, транспорт алоқаларининг узилиши халқаро савдо операцияларига салбий таъсир кўрсатди. Бу мамлакат ташқи савдо айланмасининг 2019 йилга нисбатан 13 фоизга камайишига ва 36,3 млрд АҚШ долларини ташкил этишига сабаб бўлди. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни, импорт 21,2 млрд долларни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджет баланси 26,1 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 4,5 фоиз) тақчиллик билан ижро этилди», деди вазир.
Тимур Ишметовга кўра, ўтган йили республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил этди ва реал ўсиш 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга тўғри келди. Хусусан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ўсиш 3 фоизни, қурилиш соҳасида 9,2 фоизни, саноатда 0,7 фоизни, хизматлар соҳасида 0,1 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
15:13 / 12.01.2021
Ўзбекистон бўйлаб бешта йўналишда авиақатновлар йўлга қўйилади — молия вазири ўринбосари
22:40 / 14.02.2019
Ўзбекистон Молия вазири Bloomberg'га янги режалар ҳақида гапириб берди
19:00 / 13.07.2017
Молия вазирининг биринчи ўринбосари истеъфога чиқарилди, у бу лавозимда 1990 йилдан буён ишлаган
11:32 / 05.01.2017