13:59 / 28.05.2021
10044

Болалар боғчасига тўловни бир уринишда амалга ошириш – бу мумкин!

Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик ва ахборот технологиялари инновация маркази мобил банк ҳамкорлари билан бирга давлат болалар боғчалари учун қулай онлайн тўлов тизимини ишга туширди.

Фарзандингизнинг таълимига тўловни амалга ошириш учун сиз  Paynet, Payme ёки Apelsin иловаларини юклаб олишингиз керак. 

Давлат тўловлари бўлимида Мактабгача таълим вазирлигини топинг ёки қидирувда МТВни киритинг:

Боланинг маълумотларини тегишли ҳужжатларга мувофиқ кўрсатинг. Керакли суммани киритинг ва тўланг:

Тизим киритилган маълумотларни эслаб қолади ва келажакда сиз фақат суммани киритишингиз керак бўлади.

Боғча учун пул тўланди. Бола мамнун. Ота-она хотиржам.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top