Жамият | 16:45 / 28.05.2021
5670
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Финландия университети тиббиёт соҳаси учун менежмент йўналишида кадрлар тайёрлайди

Олий таълим тизимидаги халқаро ҳамкорлик соҳа ривожининг объектив тренди бўлиб, унинг доирасида миллий таълим дастурларини такомиллаштиришга ва экспертлар дискусининг шаклланишига олиб келувчи халқаро лойиҳа ва дастурларнинг аҳамияти ортмоқда.

Олий таълим муассасалари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг ислоҳотларида фаол иштирок этиш, даволаш-профилактика муассасаларига раҳбар кадрларни тайёрлаш йўналишида халқаро стандартлар асосида менежментнинг энг яхши амалиётини ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришни таъминлаш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтида Финландиянинг нуфузли JAMK университети билан ҳамкорликда “Соғлиқни сақлашда менежмент” магистратура қўшма таълим дастури ташкил этилди.

27 май куни тиббиёт соҳасида бошқарув кадрларни тайёрлашда Финландиянинг илғор тажрибасини кадрлар тайёрлаш жараёнига татбиқ этиш, магистрлар тайёрлаш жараёнини амалиёт билан узвий боғлаш, раҳбар кадрлар тайёрлаш самарадорлигини жаҳон талаблари асосида баҳолаш каби мавзуларда институтнинг ҳамкор JAMK амалий фанлар университети экспертлари иштирокида “Соғлиқни сақлашда менежмент” магистратура мутахассислиги тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот давомида мазкур дастурнинг маҳаллий кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос ўрни, ўқув дастури Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мос равишда тузилганлиги, таълим жараёнининг Тошкент давлат стоматология институти негизида ташкил этилиши, амалиёт жараёни Финландиянинг етакчи даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Магистратура дастурини муваффақиятли тамомлаб, диссертацияни ҳимоя қилган битирувчилар Тошкент давлат стоматология институти ва JAMK университетлари дипломларга эга бўладилар.

Айтиш мумкинки, келажакка йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган янги таълим тизимининг яратилиши, давлат инновацион ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб, жамиятнинг динамик иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишининг асоси ва фуқаролар фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид