Сенат ХМТнинг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди
Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида”ги 187-конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Конвенция 2006 йилда Женевада қабул қилинган.
Конвенция ишлаб чиқаришда жароҳат олиш, касб касалликларига чалиниш ва инсон ўлимининг олдини олиш учун меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида қабул қилинган. Бугунги кунгача ушбу конвенция 49 давлат томонидан ратификация қилинган.
Конвенцияга мувофиқ миллий қонунчиликда иш берувчилар ва ишчиларнинг энг нуфузли ташкилотлари билан келишган ҳолда миллий сиёсат, миллий тизим ва миллий дастурни ишлаб чиқиш орқали касб касаллигига чалиниш, ишлаб чиқаришда жароҳат олиш ва инсон ўлимининг олдини олиш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини доимий такомиллаштиришга кўмаклашиш назарда тутилмоқда.
Халқаро меҳнат ташкилоти 1919 йилда ташкил этилган бўлиб, 1946 йилдан бошлаб 185 та давлат аъзо бўлган БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси ҳисобланади. Ташкилот ижтимоий ва меҳнат масалалари бўйича халқаро ҳуқуқ ҳужжатларини ишлаб чиқади ва уларни қўллаш амалиётини қабул қилади. Ўзбекистон 1992 йилдан Халқаро меҳнат ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси саналади.
Мавзуга оид
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:20 / 30.09.2024
Ўзбекистон умумий иқтисодиётида креатив иқтисодиёт улуши оширилади
08:52 / 28.09.2024
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябр куни чақирилади
16:47 / 26.09.2024