13:34 / 31.05.2021
3385

Нукусда эр-хотин салкам 1 млрд сўм маблағни талон-торож қилиб юборди

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан “Nukus Capital Construction” МЧЖда текширув ўтказилди. Терговга қадар текширув натижасида қатор қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

Жумладан, ушбу МЧЖни бошқариб келаётган П.Б. “Халқ банки” Тахиатош филиали томонидан 2018 йилда 8 млрд 900 млн сўм 2019 йилда эса 1 млрд сўм кредит маблағи ажратилган. У шулар ҳисобидан Тахиаташ тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган 5 қаватли 56 хонадонли турар жой биносини қуриш ишларини амалга оширган. 

Аммо ушбу турар жой биносида қурилиш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлсада, бажарилганлиги ҳақида расмий қилинган. Ҳужжат ҳисоб-фактураларга била туриб сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, жами 845,6 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, П.Б. турмуш ўртоғи Г.Н.нинг номига “Quandiq-Bek” МЧЖни ташкил қилиб, ушбу жамиятни ўзи бошқариб келган. 2020 йил якуни бўйича Нукус шаҳар ДСИга топширган солиқ ҳисоботларида 1881,9 млн сўм солиқ ҳисоблаш базасини қасддан камайтириб кўрсатган. 282,2 млн сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан “Nukus Capital Construction” ҳамда “Quandiq-Bek” МЧЖлари мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ишни Нукус шаҳар прокуратураси кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Нукус ва Амударёда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланганди.

Top